Даволаш профилактика марказида

photo 2017-01-31 11-01-51 Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти, мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий равнақи учун борлиғини, умрини бағишлаган, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан Даволаш профилактика марказида “Мустақиллигимиз фидойиси” номли маънавий-маърифий хотира тадбири ўтказилди.

Тадбирда Тошкент Ислом Университети профессор-ўқитувчиси Убайдулла Уватов Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, бой маънавий меросига бағишлаб ўтказилган тадбирда мард ва доно сиёсатчи Биринчи Президентимиз билан боғлиқ Ўзбекистоннинг истиқлол йилларида эришган улкан ютуқ ва натижалари, барча соҳаларда олиб борилган ислоҳотлар самаралари ҳақида сўзлаб берди. Ислом Каримовнинг фидойилик, ватанпарварлик, адолатпарварлик, самимийлик, мехрибонлик каби олижаноб фазилатлари барчамиз учун ёрқин ибрат намунаси экани таъкидланди.

2 фото в этой категории