БЕТАКРОРИМСАН, ЯГОНАСАН, ОНА ВАТАНИМ - ЎЗБЕКИСТОНИМ !

444 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Даволаш -профилактика Марказида мамлакатимиз Мустақиллигининг йигирма турт йилигига бағишлаб « Бетакроримсан, ягоносан, она Ватаним – Ўзбекистоним » маъданият – маърифат соатлари ўтказилди.

Маърузачи: Тошкент ислом университети катта уқитувичиси : Саидабзал Саиджалолов.

Тинчлик ва осойишталикда, озод ва обод юртда яшаш - улкан бахт.

Бу бахтиёрликни бизга Истиқлол тухфа этди. Эзгу ниятлар ва улкан орзуларни дилга тугиб, Ватан равнақи йулида хизмат қилиш, фарзандлар камоли учун улкан ғамгурлик кўрсатищ, кексаларни эъзозлаш, пировардида хеч кимдан кам бўлмаган жамият барпо этиш , гўзал давру давронда умргузаронлик қилиш саодатини хам Мустақиллик деб аталмиш бебахо неъмат туфайли қўлга киритганимиз хақида маърузасида сўзлаб бердилар.